RUS GUMANISTIK ADABIYOTIDA SHAXSNING JAMIYAT OLDIDAGI MAS’ULIYATI MUAMMOSI
Mualliflar: Абдужаббарова Мухтасархон Акрамжоновна
Annotatsiya Мазкур мақолада рус гуманистик адабиётида шахснинг жамият олдидаги масъулияти муаммоси тадқиқ этилади. Тадқиқотнинг асосий мақсади рус гуманист ёзувчилари асарларида инсоннинг ижтимоий ва маънавий масъулияти қандай талқин этилганини аниқлашдан иборат. Тадқиқот жараёнида адабиётшунослик таҳлили, қиёсий-типологик ва тарихий-маданий методлар қўлланилди. Таҳлил натижасида гуманистик анъанада масъулият шахснинг ички ахлоқий категорияси сифатида қаралиши, у эркин танлов, виждон ва ўз хатти-ҳаракатлари оқибатларини англаш билан боғлиқ экани аниқланди. Достоевский, Толстой ва Горький асарларида жамият тақдири учун жавобгар бўлган маънавий баркамол шахс образи яратилади. Хулоса сифатида рус гуманистик адабиётининг тарбиявий аҳамияти катта экани таъкидланади. Kalit so'zlar: гуманизм, шахс масъулияти, жамият, ахлоқий танлов, рус адабиёти, маънавий қадриятлар, фуқаролик позицияси, гуманистик дунёқараш.
