АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРНИНГ ФИЗИКА ФАНИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАРИДА КВАНТ ТУШУНЧАЛАРИ (ДУАЛИЗМ ВА НОАНИҚЛИК ПРИНЦИПИ)НИ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ
Mualliflar: К.Р.Саттаркулов, В.Ф.Нематов
Annotatsiya Мақолада академик лицейларда физикани чуқур ўрганадиган гуруҳларда квант физикаси бўлимини замонавий талаблар асосида ўқитиш бўйича услубий кўрсатмалар берилган. Россияда ва бошқа ривожланган мамлакатларда умумий ва оʻрта махсус таʼлим тизимларида физика курси, жумладан, квант физикаси ҳам замон талаблари асосида оʻрганилмоқда. Физика дарслари ва дарсликлари, шунингдек, квант физикаси дастурлари ёруғликнинг елементар квант назарияси (фотоелектр еффекти ва Комптон еффекти), тўлқин-заррача иккиликлиги, Де-Бройл тўлқинлари ва Гейзенбергнинг ноаниқлик муносабатларига оид мавзулар билан таништиради. Ўзбекистонда физика фанини чуқур ўрганувчи гуруҳлар, академик лицейлар учун тавсия етилган янги дарслик ва ўқув-услубий қўлланмаларда юқоридаги мавзулар жуда қисқа ва ҳозирги замон талаблари асосида ёритилмаган. Мақолада янги киритилган мавзуларнинг мазмунини ёритиш бўйича, “Корпускуляр-тўлқинли дуализм” ва “Гейзенбергнинг ноаниқлик муносабатлари каби услубий тавсиялар келтирилган. Kalit so'zlar: Микрозаррача, Де Бройл ғоялари, Де Бройл тўлқини, корпускуляр - тўлқин дуализми, ноаниқлик муносабатлари, частота, тўлқин узунлиги, тўлқин сони, тўлқин функсияси, фотоелектр еффекти, Комптон еффекти, микродунё.
