ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИДА МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИНИНГ ЎРНИ




ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИДА МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИНИНГ ЎРНИ


Mualliflar: Каримов Одилжон Бахадирович

Annotatsiya Ушбу мақолада туркий халқлар интеграцияси жараёнида миллий спорт турларининг ўрни ёритилган. Туркий спорт маданиятининг тарихий илдизлари, унинг кўчманчи турмуш тарзи, ҳарбий тайёргарлик ва маънавий қадриятлар билан боғлиқлиги таҳлил қилинган. Асрлар давомида ижтимоий бирдамлик ва маданий ворисликни таъминлаб келган кураш, от ўйинлари, камондан ўқ отиш ва пойга каби анъанавий спорт турларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, мақолада замонавий шароитда, жумладан Туркий давлатлар ташкилоти фаолияти доирасида, миллий спорт турларининг туркий давлатлар интеграциясидаги аҳамияти очиб берилган. Хулоса қилиб айтилганда, миллий спорт турлари маданиятлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, ёшларни тарбиялаш ва умумтуркий идентикликни шакллантиришнинг самарали воситаси эканлиги таъкидланади. Kalit so'zlar: туркий халқлар, интеграция, миллий спорт турлари, кураш, от ўйинлари, маданий ворислик, спорт анъанаси.